Мол бозори сотувчи ва харидор ўртасидаги воситачилик усулларини кузатиш учун жуда қизиқарли жой. Баъзан мен у ерга боришни ва даллолларнинг хатти-ҳаракатларини кузатишни яхши кўраман. Сигир ёки қўй қиммат ва одатда харидор ва сотувчининг дастлабки нархлари бир-биридан узоқдир. Бундай ҳолда, малакали воситачи (брокер, медиатор) – даллолнинг роли катта. Унинг қизиқарли усулларидан бири бу иккала томоннинг қўлларини деярли куч билан бирлаштириш ва уларни қўл сиқиш ҳолатига келтиришдирва кейин узишдир. Бу нафақат жисмоний ҳаракат, балки рамзий ҳолатдир. Даллол учун сотувчи ва харидорнинг қулларини бирлаштириш ҳар доим ҳам осон эмас, лекин уста даллоллар аввал бир томон билан, кейин бошқа томон билан алоҳида гаплашиб, кейин баралла ўртача нархни айтади ва кўпинча сотувчи ва олувчи қўлларини бирлаштира олади ва рамзий равишда узади. Бу эса келишувнинг белгиси. Хуллас, бозорда ҳам рамзий амалларнинг ўрни катта.