Автомобил двигателининг ёқиб қуйиб…

Мен кўпинча одамларнинг автомобил двигателининг ёқиб қуйиб, уни кўчада 5 ёки 10 ёки ундан ҳам кўпроқ дақиқага қолдиришларини кўраман. Бу вақт давомида машина чиқинди газларни чиқаради ва ҳавони жуда бузади. Кеча ҳатто учта йигит двигатели ишлаб турган енгил автомобил олдида туриб узоқ вақт гаплашганини кўрдим. Автомобил улардан бирига қарашли эди, лекин у йигит двигателни ўчириб қўйишни ҳаёлига ҳам келтирмаган бўлса керак.

Нима учун одамлар автомобил двигатели узоқ муддатга ёқиб қўйишади? Ахир замонавий автомобиллар двигателини узоқ муддат давомида иситиш керак емас-ку! Қолаверса, ҳатто эски машиналар ҳам моторни минимал иситиш билан (яъни тахминан бир ёки узоғи билан икки дақиқа давомида) муваффақиятли ҳайдашлари мумкин. Автомобил моторини узоқ муддатда қизитиш билан одамлар биринчи навбатда ўзларининг соғлиғига, қолаверса яқинларига зарар етказадилан.

Айтганча, ҳозирда кўплаб ривожланган мамлакатларда автомобил двигателини иситишни тақиқловчи қонунлар ва нормативлар қабул қилинган. Бироқ, баъзи мамлакатларда эски тартиблар ҳали ҳам бор: уларга кўра автомобил двигателини бир дақиқадан кўпроқ иситиш мумкин эмас.

Leave a comment