Бу йилги адабиёт бўйича Нобель мукофоти

Яқинда адабиёт бўйича Нобель мукофоти Юн Фоссега берилди. Мен унинг асарларини ўқимаганман (керак!), лекин у лауреат бўлганидан хурсандман. Чунки Фоссе атиги 5 миллионга яқин одам гапирадиган норвег тилида ёзади. Жуда кенг тарқалган бўлмаган тиллардаги адабиёт дунё миқёсида тан олинса, бу жуда яхши. Бу ўз она тилида ёзадиган бошқа ёзувчилар учун ҳам рағбатдир.

Leave a comment