Уч тилда ёзишга харакат килар эканман, теварак-атрофни, уз холатимни ифода килишда хар-бир тилнинг узига хослигига эътибор киляпман. Масалан, хозир ташкарида бироз ёмгир ёгяпти. Хуш, бу нарса хакида ёзишга кайси тил менга маъкул? Оддийгина учта гап ёзаман. «Its raining». «Идет дождь». «Ёмгир ёгяпти». Бир нарсага эътибор килдим: хар бир тил узига хос оханги, ритми, мусикаси бор. Албатта, бу оханг ва одамнинг ички холатини бир-бирига мослиги катта ахамиятга эга. Менда, масалан, «ёмгир» сузи «rain» ёки «дождь» сухига нисбатан купрок ички тулкинларни тебратади. «Ёмгир ёгалок, ям-яшил утлок», – хаёлимга келди ва бир олам бошка хиссиётлар уйгонди. Хуллас, она тилини одамнинг ички холати билан бошланиши жуда чукур. Шунинг учун хам шеърият асосан она тилида яратилади, чунки хакикий шеър юракдан чикади (прозага эса факат юрак эмас, балки «мия» ёки «калла»нинг таъсири хам катта, шу сабабли прозани она тилидан бошка тилларда хам яратиш холлари купрок учрайди).
Энди узга мавзуни оламан. Масалан, жахонда булаётган сиёсий ходисалар. Бу темада менга инглиз ёки рус тилида фикрлаш узбек тилига нисбатан осонрок. Нима учун? Аввало, урганиш, куникма хосил булганлиги туфайлидир. Кейин эса, бу нарса «ёмгир» каби ёшликдан юракка сингиб кетган борликнинг бир кисми эмас.
Оламни суз билан ифода этиш ва идрок килиш – бу жуда мураккаб ва чукур нарса. Буни хали англанмаган, урганилмаган томонлари куп.
«Ёмгир ёгалок, эски чакалок. Ёмгир ёгганда, кукарар утлок»…хаёл ва хиссиёт яна бошка томонга бехос равишда чалгиди…