Умр – бу ижод

Менинг отамга багишланган куйидаги маколам /бундан олдин инглиз тилида келтирилган учта макола сингари/ олдинги йил чоп килинган (Фалсафа ва фанлар методологияси муаммолари. Аллома Омонулла Файзуллаев илмий-назарий укишлари материаллари. 1-китоб. Тошкент: И.Муминов номидаги Фалсафа ва хукук институти, 2010).

ОМОНУЛЛА ФАЙЗУЛЛАЕВ: УМР – БУ ИЖОД

Отам умрларининг охиригача кўп ва сермазмун ижод қилдилар. Улар ҳаётларини ижодсиз тасаввур қилмас эдилар, у киши учун ижод – бу ҳаёт эди. 2006 йилда 85 ёшга тўлишлари муносабати билан чоп қилинган уларнинг биобиблиографияларида О.Файзуллаевнинг қаламига мансуб бўлган 500 га яқин асарлар рўйхати берилган[1]. Ундан кейинги даврда, яъни 2006 йилдан то вафотларигача (2008) отам, кексайиб қолганларига қарамай, жуда катта меҳнат қилдилар ва кўплаб янги асарлар яратдилар. Охирги икки ярим йил ичида отамнинг 25 та асар, шу жумладан 4 та китоб, 10 та илмий мақола ва тезис, 3 та методик иш ва 8 газета мақолалари эълон қилинди!

Бу ерда отамнинг 2006-2009 йилларда чоп қилинган асарларининг рўйхатини келтирмоқчиман:

Китоблар:

  1. Файзуллаев О. Фалсафа ва фанлар методологияси. Т: Фалсафа ва ҳуқуқ нашриёти, 2006. – 123 б.
  2. Кабулов В.К., Файзуллаев А.Ф., Назиров Ш.А. Ал-Хорезми, алгоритм и алгоритмизация. Т: Фан, 2006. – 664 с.
  3. Файзуллаев О. Қори-Ниёзий. Т: Фан, 2007. – 102 б.
  4. Файзуллаев О. ХХ аср зиёлилари: устозларим ва сафдошларим. Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ нашриёти, 2009. – 288 б.

Илмий мақолалар ва маъруза тезислари:

  1. Файзуллаев А.Ф. Ученый, педагог, государственный деятель // Проблемы механики. 2006, № 1-2. – С. 88-90. (Статья также была опубликована в Материалах международной научно-технической конференции «Современные проблемы и перспективы механики», посвященной 100-летию академика М.Т.Уразбаева, 2006, 17-18 мая. Ташкент, 2006. – С. 16-18).
  2. Файзуллаев А.Ф. Философская дискуссия Беруни с Ибн Синой и ее значение для современной науки // Хоразм Маъмун академияси ва унинг жаҳон илм-фани тараққиётидаги ўрни / Халқаро анжуман материаллари. Тошкент-Хива: Фан, 2006. – Б. 177-180.
  3. Файзуллаев О.Ф. Фанда инновацион фикрлаш: тарихимизда ва ҳозирги замонда // Ўзбекистон фани ва технологияларида инновация: муаммолар, ечимлар ва истиқболи. Республика илмий-амалий конференция материаллари. Самарканд: СамДУ нашри, 2007. – Б. 4-5.
  4. Файзуллаев А.Ф. Улугбек и его методы познания Вселенной // Роль города Самарканда в истории мирового культурного развития / Материалы международного научного симпозиума, посвященного 2750-летнему юбилею города Самарканда. Ташкент-Самарканд: Фан, 2007. – С. 185-187.
  5. Файзуллаев О.Ф. Иброҳим Мўминовнинг фалсафамиз тарихидаги ўрни ва роли // Академик Иброҳим Мўминовнинг илмий-фалсафий мероси ва унинг ижтимоий-фалсафий фанлар тараққиётида тутган ўрни / Республика илмий-назарий конференцияси материаллари, 2008 йил 23 май. Самарқанд, 2008. – Б. 41-43.

10. Файзуллаев А.Ф. И.М.Муминов как историк науки // И.М.Мўминов – Хоразм тарихи ва фалсафий тафаккурининг йирик тадқиқотчиси / Республика илмий-амалий анжумани материаллари, Урганч, 26-27 май, 2008. Урганч, 2008. – Б. 6-9.

11. Файзуллаев О. Взгляды Фараби, Беруни и Ибн Сины на движущуюся материю // Фалсафа ва ҳуқуқ: илмий-назарий, маънавий-маърифий журнал. 2008, № 3. – С. 83-88.

12. Файзуллаев А.Ф. Механики и математики Узбекистана в первой половине ХХ века // Проблемы механики, 2008, № 6. – 57-60.

13. Файзуллаев О.Ф. Ҳаво кемасидаги самовий суҳбат // Чингиз Айтматов навечно в сердцах узбекистанцев (Книга воспоминаний). Тошкент: Noshir, 2008. 160-171 б.

14. Файзуллаев О.Ф. Суҳравардия  тасаввуф тариқати ҳақида // Фалсафа ва тасаввуф. (2008 йил ноябр ойида Бухоро Давлат университетида Халқаро файласуфлар куни ва Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, фалсафа фанлари доктори, профессор Болтаев Муҳаммад Назарович таваллудининг 80 йиллигига бағишлаб ўтказилган Республика Илмий-амалий семинари материаллари). Бухоро, 2008. 35-36 б.

Методик материаллар:

15.  «Фалсафа, миллий истиқлол ғояси ва фан методологияси» таҳсили бўйича аспирант ва тадқиқотчилар учун намунавий дастур. (О.Файзуллаев – муаллифлар гуруҳи аъзоси). Тошкент: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация Комиссияси, 2007.

16.  «Фалсафа, миллий истиқлол ғояси ва фан методологияси» фани бўйича услубий қўлланма. (О.Файзуллаев – муаллифлар гуруҳи аъзоси). Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ институти нашриёти, 2007.

17. «Философия, идея национальной независимости и методология науки» Программа и методические материалы для аспирантов и соискателей в объеме кандидатского минимума. (О.Файзуллаев – член авторского коллектива). Ташкент: Научно-учебный центр Академии наук Узбекистана, 2007.

Газета мақолалари:

18.  Файзуллаев О. Ал-Фарғонийнинг фанний олами // Маърифат. 2008, 5 июль.

19. Файзуллаев О. Ал-Фарғонийнинг фанний олами // Маърифат. 2008, 9 июль.

20.  Файзуллаев О. Ал-Фарғонийнинг фанний олами // Маърифат. 2008, 12 июль.

21.  Файзуллаев О. Алгебранинг отаси // Маърифат. 2008, 3 май.

22.  Файзуллаев О. Алгебранинг отаси // Маърифат. 2008, 7 май.

23.  Файзуллаев О. Алгебранинг отаси // Маърифат. 2008, 17 май.

24.  Файзуллаев О. Алгебранинг отаси // Маърифат. 2008, 21 май.

25.  Файзуллаев О. Онг – таннинг олий маҳсули. Чингиз Айтматовнинг 80 йиллигига // Ўзбекистон адабиёти ва санъати. 2008, 12 декабрь.

О.Ф.Файзуллаев Ф.А.Мусаевнинг “Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти қуришнинг фалсафий-ҳуқуқий асослари” мавзуидаги докторлик диссертацион ишларига илмий консультант бўлдилар ва бу иш 2008 йил 26 декабрда муваффақиятли ҳимоя қилинди.

О.Ф.Файзуллаев Ф.А.Мусаевнинг “Демократик давлат қуришнинг фалсафий-ҳуқуқий асослари” мавзуидаги монографиясига (Тошкент: Ўзбекистон, 2007. – 272 б.) тақризчи бўлганлар.

О.Ф.Файзуллаев қуйидаги китобларда масъул муҳаррир бўлдилар:

1. Тўраев Б.О. Ҳозирги замон табиатшунослик концепциялари. Т., 2007. (5.б.т.)

2. Тўраев Б.О. Ҳозирги замон табиатшунослиги концепциялари фани бўйича асосий тушунчаларга изоҳли луғат. Т.: Тафаккур, 2009. 128 б.

Шу давр ичида отам ва уларнинг ижодлари ҳақида китоб ва бир қанча мақолалар чоп қилинди. Қуйида уларнинг рўйхати:

  1. Тўраев Б., Жўраев Ш. Илм-фан заҳматкаши // Ўзбекистон овози, 2006, 25 апрель.
  2. Шокиров А.О., Умаров О.И., Хамидов А.А. Омонулле Файзуллаеву 85 лет // Проблемы механики. 2006, № 4. – С. 79-80.
  3. Саидов А. Етмиш йиллик таассуротлар (О.Файзуллаевнинг «Қори-Ниёзий» китобига тақриз) // Миллий тикланиш, 2008, 26 март.
  4. Фалсафа ва ҳуқуқ институти жамоаси. Ўтганларнинг охирати обод бўлсин (О.Файзуллаев ҳақида) // Фалсафа ва ҳуқуқ, 2008, № 4. – Б. 111.
  5. Махмуд Саъдий. Ғаразсиз юрак // Маърифат, 2009, 14 январь.
  6. Л.Полонская. Все отлично! // Молодежь Узбекистана. 2009, 14 мая.
  7. Султонов Т. Фалсафа ва фанлар методологияси муаммолари // Маърифат, 2009, 20 июнь.
  8. Саидов А. Атоқли олимнинг охирги китоби // Ўзбекистон овози // 2009, 6 август.
  9. Фалсафа ва фанлар методологияси муаммолари. Аллома Омонулла Файзуллаев илмий-назарий ўқишлари материаллари. Маъсул: М.Н.Абдуллаева. Фалсафа ва ҳуқуқ институти нашриёти, Т.: 2009. – 183 б.

Бир қатор китобларда О.Ф.Файзуллаев ҳакида фикр юритилган:

10.  Абдуллаева М.Н., Туленова К.Ж., Ғаффарова Г.Ғ., Ниязимбетов М.К. Миллий ғоя ва фаннинг методологик муаммолари. Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ институти нашриёти, 2009. 19 б.

11. Тўраев Б.О., Қодирова З.Р., Мирзаева М.О., Каримова У.Б. “Б.Р.Каримов. Биобиблиография”. Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ институти нашриёти, 2009. 27, 31, 33, 59, 62 б.

Мен отам хотирасига бағишланган «Фалсафа ва фанлар методологияси муаммолари. Аллома Омонулла Файзуллаев илмий-назарий ўқишлари материаллари» номли китоб ҳақида тўхталмоқчиман. Бу китоб 2009 йил 6 апрелда Фалсафа ва ҳуқуқ институтида отам хотираларига бағишлаб ўтказилган биринчи илмий-назарий семинар натижасидир. Унда илмий тезислардан ташқари С.Шермухамедов, С. Ғуломов, Р.Рўзиев, Н.Тўраев, М.Файзиев, М.Абдуллаева, К.Хоназаров, А.Жалолов, С.Мамашокиров, Б.Тўраев, К.Туленова ва Э.Расулев, Д.Давронов, З. Қодирова, Д.Файзихўжаева, Л. Қурбонова, Д.Набиева, С.Тожиев, М.Мавлонов ва И.Эрдонов, Ш.Якубов, К.Норматов, А.Файзуллаев, М.Асадуллаев ва Ф.Дўсмухамедоваларнинг отам ҳақидаги хотиралари ўрин олган.

Мамнуният билан шуни қайд қилиш мумкинки, О.Файзуллаев хотирасига бағишланган семинар анъанага айланиб боряпти ва қўлингиздаги китоб 2010 йилда ўтказилган иккинчи илмий-назарий ўқишларнинг натижасидир. Фурсатдан фойдаланиб, мен оила аъзоларимиз ва шахсан ўз номимдан Фалсафа ва ҳуқуқ институти раҳбарияти, отамнинг шогирдлари ва ҳамкасбларига чуқур миннатдорчилик билдираман.

Отам умрлари давомида кўплаб унвон ва орден-медалларга сазовор бўлганлар. Ҳаётларининг сўнгги йилида ҳам «Алгебранинг отаси»туркум мақолалари («Маърифат», 2008 йил 3, 7, 17 ва 21 май) «Маърифат» газетасининг 2008 йил «Энг яхши мақола» номинацияси бўйича ғолиб деб топилди; Ўзбекистон Фалсафа жамияти райосати қарорига биноан улар «Фалсафа ва фанлар методологияси» асари фалсафа фани бўйича нашр этилган дарсликлар, ўқув ва ўқув-услубий кўлланмалар, монографиялар, рисолалар, ва ўкув дастурлари танлови» ғолиби деб топилди (1-ўрин).

Ўйлайманки, отамнинг фанга муносабатлари ва сермаҳсул ижодлари илмга садоқатлиликнинг ёрқин мисоли сифатида ёш олимларга ибрат бўлади.


[1] Омонуллаа Файзуллаев. Т:Фан, 2006. – 75 б.

4 thoughts on “Умр – бу ижод

  1. Алишер аввало сиз ташкил этган сайтнинг ривожланишига муваффақият тилайман! Бу сайтнинг келажагига ишонаман. Сиз Имом Бухорий халқаро маркази сайти “bukhari.uz” сайтидан ҳам устоз О.Файзуллаев ҳақида кўпгина маълумотлар олишингиз мумкин. Соғ бўлинг. Б.О.Тураев.

    Like

    1. Катта рахмат, Бахтиёр ака! Уч томли китобингиз билан хам табриклайман – забардаст иш булибди. Олиламиз томонидан алохида миннатдорчилик китобнинг бағишлови учун. Ижодингизга барака. Хурмат билан, АФ

      Like

  2. Alisher aka mazkur maqolangizni o’qib, juda ta’sirlandim. Ba’zan bo’ladi-ku, odam taasurotlarini so’z bilan yetkazishga qiynaladi. Sarlavhasini o’zigina yetarli, ko’p vaqt yodimdan ko’tarilmaydi. “Umr – bu ijod”!!!
    Sermazmun va go’zal!!!

    Like

Leave a comment