Узбекистонга тегишли учта нарса

Шу кунларда булган учта кичкинагина вокеачалар Узбекистонданлигим гурурини оширди.

Биринчиси. Харвард университетининг Собик Иттифок парчалангандан сунг ташкил этилган мамлакатларни урганадиган марказга тегишли бир канча одамлар менга айтишдики, охирги пайтда бу университетда ва колаверса бутун Америкада Узбекистонга кизикиш кучайди. Баъзиларнинг гапига караганда, собик Иттифок урнига ташкил этилган мамлакатлар орасида узига кизикишнинг усиши буйича хозир Узбекистон Харвардда биринчи уринда экан. Бунинг окибитларидан бири – бугунги кунда Харвард университетида марказий Осиё тилларидан ягона узбек тили укитилади, сабаби – бу тилга кизикишнинг кучайиши.

Иккинчиси. Кеча Харвард университети кутубхонасида эдим, кутубхоначи карточкамдаги фамилиямни курди-да, кейин юзимга караб:

– Кайси Марказий Осиё давлатидансиз? – деб суради.

– Сиз нима деб уйлайсиз? – дедим мен.

У учта давлатнинг номини тилга олди, кейин кулди-да:

– Узбекистон булса керак, – деди у.

– Каердан билдингиз? – сурадим ундан.

– Бу ердаги кутубхонада айтган мамлакатларимнинг кайси биридан бирор-бир олим келиб ишлаши мумкин? Узбекистондан, албатта! – деди у.

Бу кутубхоначи йигирма йилдан аввал Совет Иттифокидан эри билан бирга Америкага кучиб келган экан.

Учинчиси. Бугун уша кутубхонадаги яна бир кутубхоначи менга гапириб колди:

– Узбекистондан экансиз-а?

– Ха, – дедим мен.

– Доим орзу киламан у ерга боришни, хатто узимнинг дафтарчамга ёзиб куйганман, – деди у. – Сизда кадимий машхур шахарлардан ташкари одамлар ажойиб, дейишади. Кунгли очик, бевосита, одамийликни саклаб колган, мехмондуст экан одамларингиз.

Мен бу гапни маъкулладим ва сухбатдошимга миннатдорчилик билдирдим. Одамларнинг феъл-атвори, табияти мамлакат туризмининг мухим омилларидан була олишини кичгинагина бир исботи.

Учта кичкинагина нарсалар. Лекин чет элда бунаканги нарсаларни эшитиб, мамлакатингдан гурурланасан, унга мухаббатинг янада ошади.

12 thoughts on “Узбекистонга тегишли учта нарса

  1. Assalomu alaykum Alisher aka. O’zbek tilida ham yozar ekansizku. Ko’pincha Rus va Ingliz tillarida yozar edingiz. 😉

    “Кунгли очик, бевосита, одамийликни саклаб колган, мехмондуст экан одамларингиз.” – lekin bu narsalar yoqolib bormoqda. Bo’lsa ham ko’pincha faqat ho’ja ko’rsinga bo’ladi ko’pincha.

    Nima deysiz?

    Like

  2. His tuyg’ularni onamizni eski sandig’iga solib o’ylab ko’rishni taklif qilardim.
    Agar iloji bo’lsa ikki tomondan ham g’arb universitetlarida tahsil olishning davlat uchun ijobiy va salbiy tomonlarini ketma ketlikda sanab o’tishlarini iltimos qilardim.
    Ijobiy va salbiy oqibatlari. (tanqidsiz) Shunda masalaga yechim topish osonroq bolardi.

    Like

  3. Do’stim Abdulla!

    Solishtirmay mulohaza qilish bu bir tomonlama mulohaza deyiladi. Amerikada o’qidi degani mafkurasi buzildi, davlatga qarshi, bir jins oilaviy turmushini qo’llab quvvatlaydi yoki shuni ta’siriga tushdi degani emas. Ota-bobolarmiz “Kerak bo’lsa, Chinga borib ham bilim o’rgan” deyishgan. Buning ma’nosi, bilim o’rgan, yaxshisini ol, yomonini tashla, degani. To’liq vaziyatni bilmay turib hammaga birto’la qora bo’yoq chaplash bu o’zini hurmat qiladigan mulohazali odamning ishi emas.
    Men universitetda o’qiganimda, UMID dasturidan o’qib kelgan o’qituvchilar dars berishgan. Ularning ichida birortasi siz aytgandek g’o’yaviy buzilgan emasdi. Juda kuchli bilimli, o’ziga ishongan, haqiqiy yangi avlod O’zbek yetakchilari edi hammasi. Do’stim, maslahatim, kutubxonaga borib Abdulla Oripovning “Tilla baliqcha” she’rini yaxshilab bir o’qib chiqing. Keyin bu kommentlarni yana boshqatdan o’qing. Uzr lekin, sal qattiqroq bo’lsa.

    Like

  4. Англосакс давлатларининг университетларида, жумладан Гарвард олийгохида таълим олган талабалар кейинчалик уз давлатида уларнинг сиртки яхши куринадиган, лекин аслида жамиятни ичидан емиришга каратилган «демократик» гоялари (эмансипация, гомосексуалистларнинг хукукларини химоя килиш ва кх) ни таргиб килишга хизмат килишларидан хабарингиз йукми? Чиройли шиорлар остида Югославия, Ирок, Афгонистон каби давлатларнинг мустакиллиги барбод килиниб, минглаб фукаролар улдирилишига олиб келган«терроризмга карши уруш байроги» остида улдирилганлигини уйлаб курмайсизми? Сиз айтаетган университетларда укитиладиган адабиетлар, инсонпарварликлик гоялари билан бошланган, аслида маълум давлатларнинг геополитик гегемонлигини оширишга хизмат килувчи урушларни оклашлари, ва унга морал хакки борлигини таргиб килишини сезмаганмисиз? Саакашвили акамизга ухшаган уз миллати хоинлари хам, уша университетларда таълим олгандан сунг «керакли» структуралар каноти остига кириб, уюштирилган инкилоблар натижасида хукуматга келиши, кейинчалик оддий марионеткаларга айланиб колишлари ва «хужайинга керакли» сиёсат юритишлари хакида хабарингиз йукми? Гарбнинг маданиятга кушиламиз деб, канализация сувига кушилиб олмасмиканмиз? Чет эл олийгохларини ва хаёт тарзини таргиб килишдан олдин озгина тарихдан хабардор булишни ва озгина мулохаза килишни маслахат берардим, хурматли ёзувчи жаноблари. Куполлик килган булсам, узр сурайман.

    Like

    1. Сиз айтган нарсаларга мойил булиш учун Харвардни ёки бошка Гарб университетларини тугатиш шарт эмас. Пичок – уткир нарса, лекин одам пичок ушласа бировни суйиб куйиши мумкин, деб биз пичокдан узок юрмаймиз, чунки пичок кундалик хаётда керак нарса. Аммо эхтиёт булиб ишлатиш керак. Хозир Американда Хитойдан карийб 150 минг талаба укийди. Хитой бундан хам купрой юбормокчи. Сабаби? Бу Хитой учун керак, хозирги Хитойнинг усишини замонавий билим олган ёшларсиз тасаввур килиб булмайди. Агар биз хар хил нарсалардан хавотир булиб, бир бурчакда колиб кетсак, бу биринчи навбатда бизнинг келажагимиз учун яхши булмайди. Гарбнинг етакчи университетларида укиш – бу уз мамлакатидан ёки уз маданиятидан узоклашиш, дегани эмас.

      PS. Кушимча килиб яна шуларни айтмокчиман.

      Демократияни куштирнок ичига олиш шарт эмас, Узбекистон хам демократияга интилаяпган давлат, бу хакида Конституциямизда хам ёзилган ва бу яхши. Демократия – бу одамларнинг давлат бошкаришида катнашиши, бунинг нимаси ёмон?

      Терроризм ва унга карши уруш – бу бутунлай бошка мавзу, унга алохида эътибор килса булади, лекин бу нарсани бошка нарсалар билан хохлаганча чатиштирворишдан маъно кам, деб уйлайман.

      Бу ердаги университетларнинг яхши томонларидан бири – укитувчилар ва талабалар хар-хил гоялар, шу жумладан танкидий гоялар устида бахс килишади. Америка ва бошка Гарб давлатларини хам куплаб танкид килишади (менинг Ноам Хомскийга багишланган постингимни куришингиз мумкин). Бу фикр эркинлигини ривожланишга хизмат килади. Мана, хозир Харвард университетида норози талабаларнинг «Ишгол кил» харакати намойондаларини куриш мумкин. Лекин бунинг учун уларни хеч ким университетдан хайдаётгани йук. Инсонда уз фикри булса ва уни очикчасига изхор кила олса – бунинг нимаси ёмон? Маълум давлатларнинг геополитик гегемонлигини оширишга хизмат килувчи урушларни оклашлари, ва унга морал хакки борлигини таргиб килишини сезмаганман. Аксинча, университет домлалари куп холларда анча либерал одамлар булиб, куп нарсаларга, шу жумладан уз хукумат сиёсатига хам анча танкидий ёндашишади. Лекин бунинг учун уларни хеч ким университетдан кувмайди, фалончи нарсани унаканги, ёки бунаканги сифатда укитасан, деб босим утказмайди.

      Саакашвили акангизга алохида хайрихохлигим йук, лекин уни уз миллатининг хоини дейиш, менимча, нотугри булади, чунки уни грузинларнинг купчилиги давлат рахбари сифатида сайлашган ва хали хам куп масалаларда куллаб-кувватлашади. У Грузин миллатининг манфаатларини кай даражада химоя киляпти – келинг, бу масалани грузинларнинг узи хал килсин.

      «Керакли» структуралар каноти ости хакидаги мулохазаларингиз Сталин амакингизнинг даврларини эслатиб юборди менга.

      Хеч ким Гарб маданиятига кушилишга чорлагани йук, шахсан мен Гарб маданиятини жуда хурмат киламан, лекин бу Шарк маданиятини ундан кам хурмат килишга олиб келгани йук. Узбекистонданлигим билан, узбеклигим билан фахрланаман ва Ватанимни келажаги порлок булишини хохлайман. Ва бунинг асосий омилларидан бири – ёшларнинг яхши таълим олиш имкониятига эга булишлари, деб хисоблайман.

      Мен чет эл олийгохларини ва хаёт тарзини таргиб килаётганим йук, лекин бу ердаги яхши университетлар ва умуман одамларнинг хаёт тажрибасидан бошкалар хабардор булса, менимча, уларга факат фойдаси булиши мумкин (бизларнинг университетларимиз бу ердаги университетлардан хамма сифатдан яхши ва бизга буларнинг тажрибаси умуман керакмас, деб уйлайдиган булсангиз мен факатгина афсусланишим мумкин).

      Озгина тарихдан хабардор булишни ва озгина мулохаза килишни маслахат берганингиз учун рахмат. Яхши маслахат, хамма хам амал килса арзигулик. Бу нарсани мен сизга хам маслахат килиб колсам, хафа булмайсиз, деб умид киламан.

      Like

      1. Фикрингизга тўлақонли қўшиламан. Ҳақиқатан ҳам бугунги кунда ўзбек ёшларининг ҳар томонлама камолотга еришишлари ва тараққий этган фуқаролик жамиятини қуришларида ҳур фикр ва ижодкорлик кайфияти, кенг ва ақидалар билан чекланмаган дунёқарашга эга бўлишлари жуда муҳим.

        Like

      2. Рахмат. Узбекистон ёшлари катта ва мухим меросга – жуда бой таърихий ва маданий меросга эга. Буни кадрлаб, асраб, замонавий билимларга ва дунёкарашга эга булиб, олга интилиш – хам карз, хам фарз.

        Like

    2. Абдулла,
      1. Хакикий билмнинг сиёсатга хеч кандай богликлик томони йук деб уйлайман.
      2. Чет элда укишдан максад факатгина Америка,Англия олимлари ва сиз айтгандай “гоя бузар таргиботчилари” билан учрашиш дегани эмас. Балки уз йуналишида дунёнинг энг кузга куринган олимлари билан учрашиш, улардан билм урганиш, улар билан баробарига фикрлашдир. Агар ушбу имконият Америкада эмас балки факатгина Антарктидада мавжуд булганида, очигини айтаман хакикий билмга чанкок инсонлар уша ерга боришга харакат килишар эди.
      3. Хакикий билм олиш дегани факатгина эшитиш ёки “гояга” эргашиш дегани эмас. Балки сиз таълим олган жойларда, факатгина устоз ёки домла гапириб сизда фикрлаш комплекисни уйготгандир. Хакконий билм олиш уша сиз айтган “гоявий” университетларда савол жавоб, уз фикрини очик баён килиш йули билан уктирилади. Мустакил фикрларшга ургатади. Аминманки, сиз “маънавият” дарси деганда, эркин фикрлаш, маънавият дегани нима каби саволларга жавоб излашни эмас, балки 10 лаб гоявий китобларни ёддан урганишни тасаввур килсангиз керак.
      4. Агар сиз айтган бизнинг давлат гоямиз шу даражада кучли булса, бизнинг ёшларнинг онги тиник булиши ва хеч кандай манфий гояларга эргашмаслиги керак. Балки аксинча уларни биз каби фикрлашга ургатармиз. Бизнинг гоямиз ва сиёсатимиз шу даражада кучлики, аминманки биз америкага хам кандай яшаш лозимлигини ургатишга кодирмиз.

      Like

  5. Bir yarim oycha oldin Bostonga bir konferensiyaga borgandim. Bir Yale studentining talabasi rosa ko’zimga issiq ko’rindi. U ham bir ikki jilmayib, nimanidir aytmoqchi bo’lib rosa taraddudlandi. Xuddi shunday holat konferensiyada nutq so’zlagan bir olim bilan ham bo’ldi. Nimaga shunaqa bo’lyapti desam, ikkalasi ham O’zbeklarga o’xsharkan. Oxiri haligi Yale dan kelgan talaba bilan gaplashsam, onasi asli Samarqandlik O’zbeklardan ekan, (1920-yillarda ko’chib ketgan O’zbeklar )lekin taqdir taqozosi bilan Pokistonga ko’chib, oxiri Amerikada yashab qolishgan ekan. U ham O’zbekistondaligimni eshitib rosa so’rashib ketdi. Konferensiya ikkinchi darajali bo’lib qoldi.
    Haligi ikkinchi kishi, nutq so’zlagan olimning ota-onasi ham asli O’zbekistondan ko’chib ketgan Pokistonliklar bo’lib chiqdi.
    Har ikkalasi ham amerikalik bo’lib ketishgan bo’lsada, aslida qaerdan kelgani, ota-bobolari kim ekanliklari bilan rosa qiziqishar ekan. O’zligini yo’qotmabdi, hatto Amerikada. Faxrlanib ketdim.
    Mana shunaqa gaplar.

    Like

  6. Ха, хабарим бор, яхши булибди. АКШда бир нечта университетларда узбек тили укитилади, шу жумладан Индиана ва Вашингтон университетларида.

    Like

  7. Xabaringiz bo’lsa kerak, Cambridgeda ham Markaziy Osiyo tillaridan birinchi bo’lib o’zbek tilini o’qita boshlashdi.

    Like

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s