Кундалик хаётдаги суфий тушунчалари

Кундалик хаётимизда ишлатиладиган куйидаги сузларга эътибор килинг: одоб, адл, аввал, фикр, хакам, хакикат, исон, истеъдод, кашф, хаёл, макон, вужуд, вахм, тасбих, сир, рух, калб, нур, кабул, нафас, нафс, макон… Биз бу сузларга шунчалик урганиб кетганмизки, улар алохида маънога эга булиши хакида хатто тасаввур хам килмаймиз. Шу билан бу сузларнинг хар бири чукур суфий маънога эга. Нафакат бу сузлар, балки хар куни куллайдиган баъзи бошка сузлар хам. Ва отлар, исмлар: Ахад, Хамид, Жаббор, Камол, Зохир, Вали, Вохид, Вахоб, Рахмон, Наби,  Халид, Каххор… Ёки «комил инсон» концепциясини олайлик: у деярлик минг йиллик тарихга – суфий тарихига эга.

Бир томондан, хозир тасаввуфга кизикиш катта, бу сохада хатто куплар илмий ишлар хам килинмокда. Уларнинг баъзилари шунчалик мураккабки, оддий инсон тушиниши кийин. Иккинчи томондан эса суфийлик, биз билмаган холда, кундалик хаётимизда, фикрлашимизда, маданиятимизда намоён, уз ифодасини хатто оддий сузлашишимизда топган. Инглизча килиб айтганда, менимча, «common sense Sufism», дейиш мумкин. Ёки русчасига «обыденный, или повседневный суфизм».

Бу нарсалар шунчалик конимизга сингиб кетганки, лекин шунчалик узимиз бу нарсаларни англамаймизки, баъзан уйланиб коламан. Хулласи калом, кундалик фикрлаш билан фалсафий фикрлаш орасидаги бирлик ва карама-каршилик.

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s