Зиё, зиёли, нур, нуроний

Узбек тилида «зиёли» тушунчаси бор. Зиёли, деб акл мехнати билан шугулланадиган, илмли, кенг фикрлаш ва билим таркатиш кобилиятига эга булган олижаноб одамлар айтилади, менимча. Яъни бу маънода зиё тушунчаси биринчи навбатда акл-идрок ва илм билан богланган. Шу билан бирга зиё – бу нур. Демак зиёли инсон – нур таркатадиган одам, деб тушунилади.

Бошка тилларда биздаги «зиёли» тушунчасига тугри келадиган кайси тушунчалар бор? Хаёлимга рус тилидаги «интеллигенция», «интеллигент», «интеллигентный человек», тушунчалари келди. Албатта, анча якин, лекин бунда нурга богликлик йук, шекилли. Аммо «просвещение», «просвещенный», сузларида илм билан нур богланган. «Просветленный» эса купрок диний маънода ишлатилади.

Инглиз тилида баъзан «intellegensia», деган суз ишлатилади, лекин купрок – «intellectual», «intellectuals». Бу ерда хам интеллектга богланиш бор. Нур билан боглик «enlightenment», «enlightened», деган сузларда хам илмга, хам диний зиёга эга булиш маънолари бор. Баъзи бошка тилларда (ва динларда) хам нур сузи илм ва илохий илмга эга булиш билан, айникса бир дакикада содир буладиган онгнинг узгариши билан богланган холда ишлатилиш холлари куп (масалан, санскрит тилида ва буддизмда «prajna»).

Узбек тилида нур одамга каратилган холда яна бир маънода ишлатилади: нуроний инсон. Бу – маъноли, акл-заковатли кария. Унинг юзларидан нур сочилиб туриши – турган-битган гап. Айнан шу маънода «нур» сузини ишлатилинишини бошка тилларда хозирчалик топа олмадим. Лекин булса керак, сабаби – яхши кариган карияларнинг юзидан нур ёгилиши табиийдир.

4 thoughts on “Зиё, зиёли, нур, нуроний

  1. O´zbek tilida Nuroniy atamasi faqatgina katta yoshli insonlarga nisbatan ishlatiladi. Ziyoli deb esa yoshni xam qari xam aytsak bo´ladi. Ko´pgina asarlarda xam nuroniy atamasi faqatgina yoshi katta, hayot tajribasiga ega insonlarga ishlatiladi.

    Like

    1. “Нуроний”, менимча, купрок карияларга нисбатан ишлатилади (нуроний оксокол, нуроний инсон, нуроний аёл). Хар холда, ёшларга нисбатан ишлатилганини билмайман. Ёшлар зиёли булиши мумкин.

      Like

  2. Илм бу ёрутувчи куч. Инсонни билими канча кучли булса, у шунча куп “майдон”ни ёритади. Ёругликда хамма нарса очик равшан куринади. Шундан “зиёли” десак керак балки.

    Like

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s