Она таомлари

Одам учун дунёдаги энг ширин овқат – онаси пиширган овқат. Кичкиналигимда ойим рахматли кўпинча картошкани юпқа қилиб туғраб, ёғда қовуриб берардилар, биз уйда бу таомни “тўртта-тўртта”,  деб атардик. Хозир ҳам қўмсайман ўша қовурилган картошкаларни. Шунча йиллар ўтди, қанчадан-қанча қовурилган картошкалар ейилди, аммо ойижонимнинг “тўртта-тўртталарига” ҳеч қайси бири етмайди, таъми бўйича ҳатто яқинига ҳам бормайди. Болалигимда ойим рахматли бизларга ховлидаги дараҳтдан терилган олмаларни артиб берардилар. Қанча йиллар ўтди, лекин ойимнинг қўлларидан олиб еган ўша олмаларнинг мазасини ҳали ҳам соғинаман. Қани энди, ўша дамлар ҳеч бўлмаса бир неча дақиқага қайтиб келса эди, қани энди, онажонимга ўша сеҳрли таомлар учун ўз миннатдорчилигимни айтсам эди, қани энди уларни яна бир бор қучоқлаб, ҳидларини ҳидласам эди, муҳаббатимни изҳор қилсам эди…

14 thoughts on “Она таомлари

  1. Асалому алейкум Алишер Омонуллаевич. Бу мен Икром магистр талабангиз ЖИДУ ХМ 2 курс. Хикоянгизни укиб, таъсирланиб кетдим. Дархол онажонимни пиширган ширин таомлари, айникса мантиларини согиндим. Инсон узок масофада туриб. онажонисини кадрини тушунаркан. Алишер Устоз, умид киламанки, бунака хикояларизни хали куп укийман. Рахмат.

    Like

  2. Асалому алейкум Алишер Омонуллаевич. Бу мен магистр талабангиз Икром ЖИДУ ХМ 2 курс. Она хакидаги хикоянгиз менга жуда каттик таъсир килди. Жуда сесканиб кетдим. Ва дархол онажонимни эсладим. У киши пиширган ширин таомлар, айникса мантини эслаб согиндим. Бу каби хикояларни эшитиб, бевосита онажонингни кадри эслайсиз.

    Like

  3. Haqiqatdan ham barcha zamonlarning eng muqaddas insonini yodga olish,qalbimizda abadiy saqlash eng oliy burchdir.Ona Olloh tomonidan yaratilgan farishtalarning bu foniy dunyodagi biz bilgan ko’rinishi bo’lsa kerak.Bir do’stim aytgandi “biz o’z yoshligimizning ko’p qismlarini eslolmaymiz esimizni tanigandan boshlab hotiralarimizni yozga olamiz.5 yoshimizgacha bo’lgan davrni ayrim oçhmas davrlarini bazida eslashimiz mumkin,qolganlarini eslayolmaymiz.Onamiz esa biz dunyoga kelib,beshikda yotgan davrimizdan boshlab har bir hatti harakatimiz hoxish istaklarimizni biladi” Do’stim bu borada to’g’ri gapni aytgandi.Onamiz bizning tugílganimizdan boshlab harakterimizni,hoxish istaklarimizni biladi.Shuning uchun bo’lsa kerak onamiz biz nima yeyishimizni bilib pishirgan ovqatlari hayotimiz davomida istemol qilgan eng shirin taom bo’ladi.

    Like

  4. Фикримча оналарнинг фарзандига булган барча харакатларида “оналик тафти” булади. Хаёт шундай яралганми билмадим, она фарзандини дунёга келтиришда мисли суви сикилган анорга ухшайди, хаёти давомида эса яна куч туплаб уша анор доналарини охирги донасигача фарзандига беради. Барчамизнинг бахтимизга оналар омон булсинлар. Ойижоним болалигимдан бизга нон ёпиб берадилар, шу уринда мен хар якшанба дам олиш кунини интиклик билан кутаман, чунки айнан шу куни Ойимлар бизга узларининг гуштли нонларини ёпиб берадилар.

    Like

  5. ….афсус, ота-онамиз билан утказилган хар бир дакика ганимат эканлигини кейин, йиллар утиб, англаб етар эканмиз… Она хакида укисам, хамиша хаелимга Тохир Махкамовнинг мана бу дил-изхорлари куз олдимга келади…

    «ОНА» Тохир Махкамов

    Сиз бу сузларни эшитгансиз, лекин бу сафар бу сузлар бу дунёдан утиб кетган барча онаизорларга багишланади.
    Илохим, Илохим жойлари жаннатда, рухлари шод, охиратлари обод булсин. Бу ёлгончи дунёда, инсонни бор йуги, икки донагина (2 марта) чин дусти буларкан. Биттаси Оллох, иккинчиси уша сизу бизни ёруг дунёга келтирган зотлар, азиз оналаримиз. Оллох сизу бизни рухимизга парвона булади. Оналаримиз-чи, оналаримиз хали тугилмасимиздан то узлари кабрга кетгунларича бошимизда парвоналар. Илохим утганларини Оллох уз рахматига олган булсин. Борларини умрини зиёда килсин. Яхши кунларда, туйларда кулларини дуога очиб турганликларини куриш сизу бизга куп йиллар насиб этсин.
    Окибат деган бир гап бор дунёда, лекин окибат билан окибатнинг хам фарки буларкан. Она фарзандига беминнат окибат киларкан. Фарзандим мендан кейин колсин, униб-уссин деб окибат киларкан, лекин фарзанднинг окибати омонат окибат буларкан, миннатли окибат буларкан. Бугун бор, эртага кураманми йукми, ке, энди шу икки огиз, яхши гапимни аямай деб окибат киларканмиз. Бугун келиб, эрта кетгучи мехмонга килгандек окибат киларканмиз.
    Агар сузларимдан дилингиз ранжиган булса, бунинг исботини кабристонга бориб куринг. Хаттоки, уша кабр тошларига хам жимжимадор килиб, миннат билан ёзиб куйилган «Азиз фарзандларингиздан эсдалик». Каранг, хаттоки шу кабр тошини хам миннат килиб куярканмиз.
    «Азиз фарзандларингиздан эсдалик»… Дунёни ёлгонлигини, дунёни омонатлигини, дунёни бор йуги беш кунлигини исботлаб кетган инсонга, сиз билан менинг эсдалигимни нима кераги бор.
    «Азиз фарзандларингиздан эсдалик»… Гохида шу чин дустимизни хам кадрига етамиз, гохида йук, гохида ярим тунда уйимизга келамиз, дарвозани астагина очиб, хеч кимга билдирмай кириб кетамиз деймиз, лекин бизни келганимизни кадам товушларимиздан эмас, юраклари билан сезадилар. Бир огизгина, бор йуги бир огизгина суз айтадилар. « Болам келдингми?» Гохида мана шу бир огиз суз хам бизга огир ботиб кетади. «Ха, онажон келдим ёш бола эмасман-ку. Ухлайверсангиз булмаймидими» деймиз.
    Эй, азизлар уша онаизор мангу ухлаб колганларидан кейин уша она ётган гарибгина кулбани, гарибгина деразасини тагидан минг марта у ёкка утинг, минг марта кайтиб бу ёкка утинг, тонгда утинг, тунда утинг, кайтиб уша нидо эшитилмас экан «болам, келдингми»…
    Ховлимизни тулдириб туйлар киламиз, казо-казоларни чакирамиз, олдига боримизни аямай сочамиз, лекин иккала кузимиз, иккала кулогимиз, калбимиз, вужудимиз, борлигимиз уша деразага тикилган булади.
    Уша таниш чехра куринармикан, уша нидо кайта эшитилармикан « болам, келдингми»..
    Такдирни такозоси билан йиллар утиб-утиб яна уша дарвоза олдига, ярим тунда келамиз Берк дарвоза олдида, тухтаб коламиз, сабаби, сабаби оддийгина уша топганимизни куш-куллаб кулига тутказганимиз фарзандларимиз хам, жонимиздан ортик суйганимиз, суюкли ёрларимиз хам, онаизорчалик бизни ярим тунга кадар, тонгга кадар кутиб утиришга токатлари етмай ухлаб коларкан.
    Ана ушанда калбимиз уйгониб колади, ана ушанда виждонимиз уйгониб колади, ана ушанда уша куллари кадок мехрибонимизни согиниб-согиниб кетамиз…

    Кузимда ёш, елкамда тобут,
    Зиркирайди танам узра жон
    Она узок куттирмайман, кут
    Махшаргача хайр, онажон!
    Азобимга елкамни тутдинг
    Дардларингга топмадим имкон
    Мени уйлаб, узни унутдинг
    Махшаргача хайир онажон!
    Сен йук каро булди осмоним
    Кунгил вайрон, юрагим вайрон
    Куксимдаги буюк армоним…
    Махшаргача хайр, Онажон!

    Like

  6. Juda to’g’ri topib aytibsiz, Domla! Yozganlaringizni o’qib universitetdagi hazillarimiz esimga tushib ketdi. Bollar bilan ovqat qilardik, talabaning oshpazligi mahoratiga qarab har xil natija bilan chiqishi mumkin. Ayrim payti kimnidir oshi o’xshamay qolsa, bollar “Hamma narsa qo’shibsizu, shu mehr qo’shmabsiz” deb hazil qilishardi. Menimcha, onalar tayyorlagan taomlarda mehr tafti bo’ladi.

    Like

Leave a Reply

Fill in your details below or click an icon to log in:

WordPress.com Logo

You are commenting using your WordPress.com account. Log Out /  Change )

Google photo

You are commenting using your Google account. Log Out /  Change )

Twitter picture

You are commenting using your Twitter account. Log Out /  Change )

Facebook photo

You are commenting using your Facebook account. Log Out /  Change )

Connecting to %s