Category Archives: Кузатувлар ва фикрлар

Кундалик тушунчалар?

Нишопурлик машхур суфий аллома ал-Кушайрининг (986-1072) «Рисоласида» (инглизча таржимаси билан танишиб чикдим) суфизмга оид асосий тушунчалар тахлил килинади. Улар орасида «тавба», «хавф», «режа», «нафс», «хасад», «каноат», «таваккал», «шукр», «якин»,  «сабр», «ирода», «истикомат», «ихлос», «сидк», «хаё», «хуррият», «фаросат», «хулк», «гайр», «вилоят», «одоб», «маърифат», «шавк» ва бошкалар бор. Кизик, бу тушунчалар онгга кундалик тушунчалар сифатида сингиб кетган, деса хам булади.

Маданиятимизнинг ўзак кадриятлари

Менимча, куйидаги тушунчалар маданиятимизнинг пойдевор тушунчаларидир: одамгарчилик, мехр, окибат, муомала, одоб, ахлок, латофат, назокат, лабз, иффат, хаё, ибо. Бу тушунчаларнинг хаммаси инсонга ва инсонлараро муносабатларга тегишли ва маданиятимизнинг узига яраша кадриятларини ифода этади. Уларнинг барчаси одамларнинг жамиятдаги хулк-атвори билан боглик. Инсон ва жамият муносабатларига эътибор – маданиятимизга хос нарса ва ундаги кадриятларни курсатади.

Continue reading Маданиятимизнинг ўзак кадриятлари

Миллий рақс

Миллий маданиятни жахонга таниттира оладиган, миллатни обрусини оширишга хисса куша оладиган санъатнинг куп турлари бор. Шуларнинг энг таъсири уткирларидан бири – миллий ракс. Шахсан мен уйлайманки, узбек миллий ракси бизнинг маданиятимизни жахонга таништириш ва шу йусинда куплаб хайрихохлар орттириш кучига эга. Ракс хамма учун тушунарли, хиссиётга бой булган санъат, узига яраша универсал тил. Бизнинг раксимизнинг бойлиги, хар кандай одамга таъсир этиш потенциали шунчаки каттаки, уни худди миллий курашни таргиб килгандек, халкаро майдонда таргиб килса арзийди. Continue reading Миллий рақс

Она таомлари

Одам учун дунёдаги энг ширин овқат – онаси пиширган овқат. Кичкиналигимда ойим рахматли кўпинча картошкани юпқа қилиб туғраб, ёғда қовуриб берардилар, биз уйда бу таомни “тўртта-тўртта”,  деб атардик. Хозир ҳам қўмсайман ўша қовурилган картошкаларни. Шунча йиллар ўтди, қанчадан-қанча қовурилган картошкалар ейилди, аммо ойижонимнинг “тўртта-тўртталарига” ҳеч қайси бири етмайди, таъми бўйича ҳатто яқинига ҳам бормайди. Болалигимда ойим рахматли бизларга ховлидаги дараҳтдан терилган олмаларни артиб берардилар. Қанча йиллар ўтди, лекин ойимнинг қўлларидан олиб еган ўша олмаларнинг мазасини ҳали ҳам соғинаман. Қани энди, ўша дамлар ҳеч бўлмаса бир неча дақиқага қайтиб келса эди, қани энди, онажонимга ўша сеҳрли таомлар учун ўз миннатдорчилигимни айтсам эди, қани энди уларни яна бир бор қучоқлаб, ҳидларини ҳидласам эди, муҳаббатимни изҳор қилсам эди…

Зиё, зиёли, нур, нуроний

Узбек тилида «зиёли» тушунчаси бор. Зиёли, деб акл мехнати билан шугулланадиган, илмли, кенг фикрлаш ва билим таркатиш кобилиятига эга булган олижаноб одамлар айтилади, менимча. Яъни бу маънода зиё тушунчаси биринчи навбатда акл-идрок ва илм билан богланган. Шу билан бирга зиё – бу нур. Демак зиёли инсон – нур таркатадиган одам, деб тушунилади. Continue reading Зиё, зиёли, нур, нуроний

Ўзбекнинг ўзи қизик, ўзидан ҳам сўзи қизиқ

Бир неча кундан бери бир нарасани ўйлаб, бошим қотиб қолди. Гап ўзбек халқ оғзаки ижодининг бойлиги хақида. Биздаги афсоналар, достонлар, қушик турлари (лапар, алла, марсия, терма), мақол, аския, пайров, топишмоқ, тез айтиш, сўз уйинлари шунчалик кўп ва бойки, баъзан ёқамни ушлаб қоламан. Биргина аскияни олайлик – бу шунчалик нодир санъатки, билмадим, бошқа халқларда ҳам учрайдими йўқми. Албатта, кўпгина халқлар бой оғзаки меъросга эга, ўзбек тилидаги оғзаки ижод эса, менимча, энг бойлардан бири бўлса керак. Буни нима билан тушунтирса бўлади, шунчалик бойликнинг келиб чиқиши қанақанги омиллар билан боғлиқ бўлган, сабаблари нимада? – шуларни ўйлаб, тагига ета олмаяпман.

Кундалик хаётдаги суфий тушунчалари

Кундалик хаётимизда ишлатиладиган куйидаги сузларга эътибор килинг: одоб, адл, аввал, фикр, хакам, хакикат, исон, истеъдод, кашф, хаёл, макон, вужуд, вахм, тасбих, сир, рух, калб, нур, кабул, нафас, нафс, макон… Биз бу сузларга шунчалик урганиб кетганмизки, улар алохида маънога эга булиши хакида хатто тасаввур хам килмаймиз. Шу билан бу сузларнинг хар бири чукур суфий маънога эга. Нафакат бу сузлар, балки хар куни куллайдиган баъзи бошка сузлар хам. Ва отлар, исмлар: Ахад, Хамид, Жаббор, Камол, Зохир, Вали, Вохид, Вахоб, Рахмон, Наби,  Халид, Каххор… Ёки «комил инсон» концепциясини олайлик: у деярлик минг йиллик тарихга – суфий тарихига эга. Continue reading Кундалик хаётдаги суфий тушунчалари

Совчилик музокаралари

Хар бир халк узига хос музокара маданиятига ва психологиясига эга. Баъзи халкларда, шу жумладан узбекларда, одамлар орасидаги хар-хил масалаларни хал килишда воситачилик мухим роль уйнайди. Одатда воситачи сифатида ёши катта ва/ёки обру-эътиборга эга булган одамлар катнашишади. Continue reading Совчилик музокаралари