Category Archives: Кузатувлар ва фикрлар

Йуловчилар ва автомобиль хайдовчилари

Бостонда автомобиль хайдовчилари одатда кучада машиналарини тухтатиб, йуловчиларга йул беришади. Хатто коида буйича йул уларники булганда хам. Йуловчилар хам бунга жавобан хайдовчиларга кул ишораси оркали уз миннатдорчиликларини билдиришади. Хуллас, икки томон хам олкишга сазовор.

Метродаги таъмирлаш ишлари

Бир неча ой мобайнида шанба ва якшанба кунлари Бостон метро тармокларидан бирида ремонт ишлари булади, яъни метро ишламайди. Бугун азонда кучага чикиб, энди нима киламан, деб турган эдим, хурсанд булишга сабаб борлигини курдим: метро линияси буйича автобуслар текинга хизмат килар экан. Кани энди, шунаканги ремонтлар хар куни булиб турса!

Кунгиллилик

Америкада кунгиллилик (volunteers, добровольцы) харакати кенг таркалган. Купчилик (анча узига тук одамлар, албатта) буш пайтида кандайдир ижтимоий фойдали ишга ёрдам беради, жамият равнакига уз хиссасини кушишга харакат килади. Куйидаги иккита фотосуратни кеча Кембридж шахри ижтимотий кутубхонаси ёнида олганман. Унда кекса ва ногирок одамларга ёрдам беришга ундаган мактаб укувчилари узлари хомийлик килаётган карияларни очик хавога айланишга олиб чикиб, улар билан сухбат курмокдалар.

Бел – бу белги суз

Кеча узбек тилида «бел» тушунчаси кенг ва чукур маънода ишлатилишига эътибор килдим.  «Бел богламок», «белига тепмок» (ишнинг белига тепиш), «белида пул», «бели бакват», «бел олишмок», «беллашиш», «белма-бел», «бел куввати», «бел ошиш», ва х.к. Ундан ташкари «белбог», «беланги» ва бошка сузлар хам бор. Кизик, «бел» тушунчасининг бунчалик ахамияти нима билан боглик экан? Белнинг хаётда тутган урни билан боглик булса керак-да? Хуллас, бел – бу узига яраша белги суз.

Қатордан қолмаслик

Бир неча кун аввал бир жойда кичкина зиёфатда ўтирган эдик. Ош олиб келишди. Ёнимдаги одам емаслигини айтди. Қаршимиздаги киши унга: «Қатордан қолиш керак эмас, олинг», – деб қистади. Емайман, деса ҳам бўлмади. Охири бир-икки қошик олишга мажбур бўлди.

«Қатордан қолмаслик» – коллективистик жамиятнинг асосий ундовларидандир.

Яна бир ибора: “Қаторимиздан хато бўлмайлик”. Бу “даврамиз тўлиқ бўлсин” (ёки “даврадагилардан ҳеч ким ўлмасин, касал бўлмасин”), дегани.

Қатор, давра, жамоа, улфат ва ҳ.к. – коллективистик жамиятнинг асосий категорияларидандр.

Шеърият ва уз-узини рухий бошкариш

Тарихимизда купгина подишоху-вазирлар шеърият ихлосманди булишган ва хатто узлари хам шеърият сохасида ижод килишган. Бир томондан, улар доимо уруш килишган, жангларда катнашганлар ва бешафкат булишган. Иккинчи томондан эса, уларнинг шеърлари кунгилчангликка, хиссиётга, нозик туйгуларга бой булган. Кандай килиб бешафкатлик кунгил нозиклиги била ёнма-ён жойлашган? Нахотки бу икки нарса орасида зиддият булмаган булса?

Шеърият уша инсонлар учун табиий нарса булиб, уларнинг рухиятини мувозанатда саклаб туришга ёрдам берган булиши хам мумкин. Балки шеърият  – уз-узини рухий бошкаришнинг усули булгандир.

Қариликни бўйинга олиш

«Қариликни бўйинга олиш», деган ибора ҳақида ўйлаб қолдим. Чуқур маъноси бор экан. Қариликни бўйнига олган одам бу нарсани бўйнига олмаган инсондан катта фарқ қилади. Биринчиси ҳаёти тугаётганини англайди, бундан буёғи нима натижага бориб тақалишини сезади. Бўйин физиологик томондан ҳам, психологик маънода ҳам эгилади. Қариликка бўйин бермайман, деган одамнинг кўнгли ёшлигича қолади, касалликлар ва чарчоқларга вақтинчалик ҳолатга қарагандай қарайди. Маълум пайтгача бу нарсани бўйинга олмаслик – жуда яхши. Аммо вақти соати келиб ўлим ҳақлигини ҳам англаш лозим.

Чулпон шеърияти

Кеча Чулпоннинг шеърларини эшитиб, хайратга тушдим. Во ажаб, кандай шеърий куч, абсолют биринчи класс шеърият! Кани эди, уни чет тилларга шу даражада кимдир таржима кила олса. Шеърни укиш ва эшитиш – бу икки хил нарса. Менга таъсир килган нарсалардан бири – Чулоннинг шеърларидаги товушлар уйини, ритмикаси. Товушлар менга бир окаётган дарёни, бир кушларнинг сайрашини, бир чилдирманинг чалишини, бир болаларнинг кулгусини эслатди. Койил, шеъриятнинг бу томони хакида аввал умуман уйламаган эканман. Чулпон шеърлари маънога хам жуда бой экан – мен узим учун бу нарсани яна бир маротаба очдим. Канака шоирлар утган-а!