Янги йилингиз қутлуғ бўлсин! Счастливого Нового года! Happy New Year!
Category: Кузатувлар ва фикрлар
Ўзбекнинг ўзи қизик, ўзидан ҳам сўзи қизиқ
Бир неча кундан бери бир нарасани ўйлаб, бошим қотиб қолди. Гап ўзбек халқ оғзаки ижодининг бойлиги хақида. Биздаги афсоналар, достонлар, қушик турлари (лапар, алла, марсия, терма), мақол, аския, пайров, топишмоқ, тез айтиш, сўз уйинлари шунчалик кўп ва бойки, баъзан ёқамни ушлаб қоламан. Биргина аскияни олайлик – бу шунчалик нодир санъатки, билмадим, бошқа халқларда ҳам учрайдими йўқми. Албатта, кўпгина халқлар бой оғзаки меъросга эга, ўзбек тилидаги оғзаки ижод эса, менимча, энг бойлардан бири бўлса керак. Буни нима билан тушунтирса бўлади, шунчалик бойликнинг келиб чиқиши қанақанги омиллар билан боғлиқ бўлган, сабаблари нимада? – шуларни ўйлаб, тагига ета олмаяпман.
Кундалик хаётдаги суфий тушунчалари
Кундалик хаётимизда ишлатиладиган куйидаги сузларга эътибор килинг: одоб, адл, аввал, фикр, хакам, хакикат, исон, истеъдод, кашф, хаёл, макон, вужуд, вахм, тасбих, сир, рух, калб, нур, кабул, нафас, нафс, макон… Биз бу сузларга шунчалик урганиб кетганмизки, улар алохида маънога эга булиши хакида хатто тасаввур хам килмаймиз. Шу билан бу сузларнинг хар бири чукур суфий маънога эга. Нафакат бу сузлар, балки хар куни куллайдиган баъзи бошка сузлар хам. Ва отлар, исмлар: Ахад, Хамид, Жаббор, Камол, Зохир, Вали, Вохид, Вахоб, Рахмон, Наби, Халид, Каххор… Ёки «комил инсон» концепциясини олайлик: у деярлик минг йиллик тарихга – суфий тарихига эга. Continue reading “Кундалик хаётдаги суфий тушунчалари”
Узбекистонга тегишли учта нарса
Шу кунларда булган учта кичкинагина вокеачалар Узбекистонданлигим гурурини оширди. Continue reading “Узбекистонга тегишли учта нарса”
Совчилик музокаралари
Хар бир халк узига хос музокара маданиятига ва психологиясига эга. Баъзи халкларда, шу жумладан узбекларда, одамлар орасидаги хар-хил масалаларни хал килишда воситачилик мухим роль уйнайди. Одатда воситачи сифатида ёши катта ва/ёки обру-эътиборга эга булган одамлар катнашишади. Continue reading “Совчилик музокаралари”
Ният-да
Кеча Флетчер мактаби рахбариятининг таклифига биноан йигирмага якин арманистонлик талабалар билан учрашдим ва деканларнинг бири билан бирга гурух билан сухбат утказдим. Бу талабалар олти ой давомида Флетчер мактабида махсус дастур буйича укишади. Хамма харажатлар бир америкалик арман бизнесмени тузган фонд томонидан копланади. Мана ун беш йилки, бу фонд хар йили Флетчер мактабига 15-20 та давлат ишида ишлаб турган арман ёшларини олиб келиб, дипломатия сохасида укитади. Америкада арманлар жуда куп ва уларнинг узига туклари кулидан келганча тарихий ватанига ёрдам беришади, шу жумладан ёшларни жахоннинг нуфузли олий укув юртларида укитишга кумаклашади. Continue reading “Ният-да”
Йуловчилар ва автомобиль хайдовчилари
Бостонда автомобиль хайдовчилари одатда кучада машиналарини тухтатиб, йуловчиларга йул беришади. Хатто коида буйича йул уларники булганда хам. Йуловчилар хам бунга жавобан хайдовчиларга кул ишораси оркали уз миннатдорчиликларини билдиришади. Хуллас, икки томон хам олкишга сазовор.
Метродаги таъмирлаш ишлари
Бир неча ой мобайнида шанба ва якшанба кунлари Бостон метро тармокларидан бирида ремонт ишлари булади, яъни метро ишламайди. Бугун азонда кучага чикиб, энди нима киламан, деб турган эдим, хурсанд булишга сабаб борлигини курдим: метро линияси буйича автобуслар текинга хизмат килар экан. Кани энди, шунаканги ремонтлар хар куни булиб турса!
Дазмол килиш
Дунёдаги энг кийин ишлардан бири – бу куйлак билан шимни дазмол килиш.
Кунгиллилик
Америкада кунгиллилик (volunteers, добровольцы) харакати кенг таркалган. Купчилик (анча узига тук одамлар, албатта) буш пайтида кандайдир ижтимоий фойдали ишга ёрдам беради, жамият равнакига уз хиссасини кушишга харакат килади. Куйидаги иккита фотосуратни кеча Кембридж шахри ижтимотий кутубхонаси ёнида олганман. Унда кекса ва ногирок одамларга ёрдам беришга ундаган мактаб укувчилари узлари хомийлик килаётган карияларни очик хавога айланишга олиб чикиб, улар билан сухбат курмокдалар.
